Навоий вилояти Томди тумани “Кериз”, "Керегитау" овул фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди.
Унда Жиноят ишлари буйича Томди тумани суди раиси Д.Эргашева ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди судьяси Л.Шариповалар иштирок этиб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилди.
Учрашувда жиноят суди раиси Д.Эргашева томонидан республикамизда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, профессионал суд корпусини ташкил қилиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан маълумотлар берилди.
Шунингдек қабулда аҳолининг суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолари эшитилиб, уларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди, ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Бундан ташқари, фуқароларга оила қонунчилиги, никоҳни расмийлаштириш асослари, вояга етмаганлар таъминоти ҳамда алимент тўловларини ундириш билан боғлиқ масалаларда тушунтириш бериб ўтилди.
Мурожаатчилар ўзларининг муаммолари бўйича тегишли ҳуқуқий ёрдам олдилар ва сайёр қабул ўзлари яшаётган ҳудудда ташкил этилганидан миннатдорлик изҳор этдилар.