Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Навоийда мол ўғриси жазоланди

A A A
Навоийда мол ўғриси жазоланди

Халқимизда “Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади” деган мақол бор. Бу мақол бежизга айтилмаган. Ҳалол йўл билан топилган мол-мулк ҳам баракали бўлади, ҳам юрак хотиржам бўлади.

Бироқ ҳалол меҳнат қийин ва машаққатли бўлиб, бунга амал қилмасдан осон йўл билан даромад топишни орзу қилиб, қилмиши жиноят кўчасига етаклашини жуда кеч ангаб етганлар ҳам йўқ эмас.

2020 йил июль ойининг 20 куни, жиноят ишлари бўйича Нурота туман судида судланувчи Бекзод Абдуллаев (исм-шариф ўзгартирилган) ва бошқаларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Б.Абдуллаев 2019 йил март ойларида Навоий шаҳридан автомашина харид қилиб, пули етмаганлиги сабабли қолган пулини бир йил муддатга бўлиб тўлашга келишади. Ҳеч қаерда ишламаган Б.Абдуллаев пулларни ўз вақтида тўлай олмайди. Натижада, автомашина эгаси ўз мулкини қайтиб олиб кетади.

Шунда, Б.Абдуллаев осон йўл билан пул топиб, қарзини узишга бел боғлайди. Таассуфки, бу йўлда унга шерик ҳам тез топилади.

Б.Абдуллаев 2020 йил 30 май куни соат 2030ларда ўзининг таниши Абдуллаев Миразиз билан бир гуруҳ бўлишиб, олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Нурота тумани “Қизилча” МФЙ Қўшқудуқ қишлоғи ҳудудидаги яйловларда қаровсиз ҳолда ўтлаб юрган, Нурота тумани “Қизилча” МФЙ, Қўшқудуқ қишлоғида яшовчи Кенжаев Шохрух Беркиновичга тегишли бўлган ҳар бирининг баҳоси 1.500.000 сўмдан бўлган жами 21.000.000 сўмлик, 14 бош майда шохли молларни яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинишади.

Суд Нурота туман Ёшлар иттифоқи бу иккала ёшларнинг қилмишидан пушаймон эканлигини, бошқа жиноят содир этмаслигига кафиллик берганлигини инобатга олиб, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга баҳо бериб, судланувчиларга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Оқибатки, икки ёшнинг умри завол бўлиб, пешонасига “ўғри” деган тамға босилиб, ота-оналари эса шундай фарзандни ўстирганидан афсуслангани кишини дилини хира қилади.

 

 

Норбиби Шодиева,

Жиноят ишлари бўйича

                                                               Навоий  вилоят суди бош мутахассиси

Киритилди: 15:17 18.08.2020. Ўқилди: 2876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар