Жорий йилнинг 10 июнь куни жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьялари А.Авезов ва С.Болтаевлар томонидан инсонпарварлик принципидан келиб чиқиб, 11-сон жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган 4 нафар маҳкумни муддатидан илгари шартли равишда озод қилиб, 5 нафар маҳкумнинг озодликдан маҳрум қилиш жазосини енгилроқ жазога алмаштирилди. Шунингдек, 15 нафар маҳкум енгил тартибли колонияга ўтказилди.
Бундан ташқари, судья А.Авезов ва С.Болтаевлар томонидан маҳкумларни ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун, уларнинг маънавиятини, маърифатини бойитиш мақсадида ҳамда жамиятда ўз ўрнини топиб кетишлари учун бир неча мавзуларда кенг қамровли семинар йиғилишини ўтказди.