Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Навоийда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Навоийда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Навоийда ҳоким ёрдамчиси жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, Хатирчи туманида яшовчи 27 ёшли M.A. 25 млн сўм кредит олиш ва тадбиркорликни бошлаш мақсадида Б.Т орқали шу маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси Ш.И.гa учрашган. Ш.И. эса M.A.гa тавсиянома текинга берилмаслигини айтган. Мазкур ҳолат юзасидан қилинган мурожаат асосида тезкор тадбир ташкил этилиб, ҳоким ёрдамчиси M.A.dan 100 АҚШ доллари ва 900 минг сўм пулларни олаётган пайтда далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳоким ёрдамчиси Ш.И. ва кредит олувчиларни топиб, унга элтувчи Б.T.гa нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Таъкидланишича, ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаётган Ш.Т. бир неча йил муқаддам товламачилик жиноятини содир этиб, жазо муддатини ўтаган.

Киритилди: 17:53 28.05.2023. Ўқилди: 1988 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!