Навоийда ҳавони ифлослантиргани учун 22 нафар фуқаро жаримага тортилди, деб хабар бермоқда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати.
Унга кўра, Навоий вилояти Экология бошқармаси давлат инспекторлари томонидан 2024 йилнинг 1 майдан 17 май кунига қадар шаҳар ва туманларида ўтказилган экологик назорат рейд тадбирлари давомида 22 нафар фуқаро ноқонуний равишда атмосфера ҳавосини ифлослантиргани аниқланди. Булар:
Аниқланган ҳолатлар юзасидан фуқароларнинг барчасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 1-қисми асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 4 млн 934 минг сўм жарима белгиланди.