Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьялари Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида “Ўзбекистонда судьялар қонунларнинг толмас ҳимоячилари, адолатнинг мустаҳкам устунлари бўлиши лозим” деб айтган сўзларига амал қилган ҳолда, шунингдек, Президентимизнинг ташаббуслари билан суд-ҳуқуқ соҳасида олиб бораётган ислоҳатларни амалга ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, 22.05.2020 йилда жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси А.Авезов томонидан инсонпарварлик принципидан келиб чиқиб, жазо муддатини ўтаётган 5 нафар маҳкум муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Шунингдек, судья А.Авезов томонидан маҳкумларни аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун, уларнинг маънавиятини, маърифатини бойитиш мақсадида ҳамда жамиятда ўз ўрнини топиб кетишлари учун “Ёшлар ва уюшмаган ёшларнинг ҳуқуқбузарликлари”, “Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашни кучайтириш юзасидан” ва “суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳатлар” ҳамда бошқа мавзуларда кенг қамровли маъруза қилди.