Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Навоий вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Навоий вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Ш. Чуст тумани, “Бофанда” МФЙ ҳудудидаги новвойхонада газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 532,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Мингбулоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.G.” ва “G.Z.” фермер хўжаликлари масъул шахслари умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, жами 540 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.N.” МЧЖ масъул шахслари Навоий шаҳар, "Кимёгарлар" МФЙ ҳудудидаги иссиқхонада электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 286,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:30. Ўқилди: 225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!