Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

НАТОда бюджет юки масаласи яна кун тартибида – АҚШ тенг улушни талаб қилмоқда

НАТОда бюджет юки масаласи яна кун тартибида – АҚШ тенг улушни талаб қилмоқда

НАТОнинг Гаагадаги саммитида Америка етакчиси Дональд Трамп Европа иттифоқчиларини мудофаа харажатларини оширишга чақиради. Бу ҳақда АҚШнинг альянсдаги доимий вакили Мэттью Уитакер маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Америка томонининг асосий мақсади молиявий юкни тақсимлаш мавзуси бўлади.

"Президент Европа ва Канада иттифоқчилари мудофаа харажатлари даражаси бўйича Қўшма Штатлар билан тенглашиши кераклигини аниқ айтди," - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Уитакернинг таъкидлашича, ҳозирда Вашингтон мудофаага тахминан 550 миллиард доллар сарфламоқда. Унинг сўзларига кўра, бу Европа ва Канададаги барча иттифоқчиларнинг шунга ўхшаш харажатларидан деярли икки баравар кўп.

Киритилди: 06:50 24.05.2025. Ўқилди: 613 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!