Украина 2027 йил охирига қадар Европа Иттифоқидан 90 миллиард евро миқдорида кредит, шунингдек, НАТО давлатларидан 70 миллиард евро миқдорда ҳарбий ёрдам олиши кутилмоқда.
Ушбу режалар "ихтиёрий давлатлар коалицияси" томонидан қўшма баёнотда тасдиқланди.
Шунингдек, коалиция давлатлари етакчилари Украинанинг ҳаво мудофаа тизимларини кучайтириш ҳамда Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этиш ва уларни четлаб ўтишга қаратилган уринишларнинг олдини олиш орқали иқтисодий босимни оширишга келишиб олгани маълум қилинди.