НАТО бош котиби Марк Рютте Россия билан можарода қатнашиш учун Украинага НАТО ҳарбий кучларини юбориш оқилона ечим эмас, деган фикрни билдирди.
«Менимча, бу оқилона қарор бўлмайди», деди Рутте.
Унинг сўзларига кўра, Киев ижобий натижага эриша олишини ҳис қилганда тинчлик музокараларини бошлаши керак. Айни пайтда Украина ноқулай аҳволда, деди НАТО Бош котиби.