Бугун 25 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

НАТО саммити молиявий можаро ва Трамп билан боғлиқ янги инқирозга айланиши мумкин

НАТО саммити молиявий можаро ва Трамп билан боғлиқ янги инқирозга айланиши мумкин

24 июнь куни Гаагада ўтказилиши режалаштирилган НАТО саммити жиддий келишмовчилик ва сиёсий беқарорлик фонисида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО иттифоқчиларидан мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5% гача оширишни талаб қилмоқда. Бу эса ҳозирги 2% мақсад кўрсаткичига нисбатан икки баробар кўпдир.

Генсек Марк Рютте Трампнинг босимини юмшатиш мақсадида 2032 йилгача ҳарбий харажатларни 3,5%, инфратузилма (портлар, йўллар, кўприклар) учун эса 1,5% миқдорида белгилаш таклифини илгари сурди.

Бу таклиф Испания, Франция, Италия, Буюк Британия ва Канада ҳукуматларида хавотир уйғотган. G7 саммити пайтида ушбу давлатларнинг молия вазирлари бундай харажатни қоплаш имконияти йўқлигини билдирган. Германия сиёсий доираларида ҳам ягона фикр йўқ, гарчи канцлер Фридрих Мерц бу ташаббусни қўллаб-қувватласа-да.

Трампнинг саммитда иштирок этмаслик ёки уни ярим йўлда тарк этиш хавфи ҳам бор. Бу каби ҳолат аввал Канададаги G7 учрашуви пайтида содир бўлган эди. Financial Times маълумотига кўра, шу сабабдан саммитнинг дастлабги икки кунлик режаси икки ярим соатлик сессияга қисқартирилди.

Герман Маршалл жамғармасининг вице-президенти Клаудия Майор FT тадбирида шундай деган:

«Дастур икки кундан фақат икки соатга қисқартирилди. Бу, эҳтимол, Трамп учун амалга ошиши мумкин. Аммо мен Трампнинг хулқ-атворини тахмин қилишни аллақачон тўхтатдим».


❗ Саммит НАТОнинг молиявий барқарорлиги ва иттифоқчилар ўртасидаги ишончга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Киритилди: 14:07 20.06.2025. Ўқилди: 944 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!