НАТОнинг маълум қилишича, Россия Украинада кунига тахминан 1270 киши йўқотмоқда.
"Сентябр ойида ҳар куни Россия армиясининг ўртача 1271 аскари ҳалок бўлди ёки яраланди", дея маълум қилди альянснинг юқори мартабали расмийси Брюсселдаги брифингда. Бу Россиянинг Украинада кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошлаганидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич: май ойида НАТО кунига 1000 та аскар қурбон бўлаётганини айтганди. Ҳарбий экспертлар Россия йўқотишларининг кўпайишини Украина Қуролли Кучларининг Курск вилоятига кириб бориши ва бутун фронт бўйлаб жангларнинг кучайиши билан боғлашмоқда.
"Шу билан бирга, Россия ҳали ҳам ойига 30 минг киши ёллаб, Қуролли Кучларининн юқори йўқотишлари ўрнини тўлдиришга муваффақ бўлмоқда", дея аниқлик киритди расмий. Унинг сўзларига кўра, Россия армиясига аскарларнинг тайёргарлиги пастлиги, офицерларнинг етишмаслиги, Украина Қуролли кучларининг қаршилик кўрсатаётгани ва Украинага Ғарб қуроллари етказиб берилаётгани тўсқинлик қилмоқда ва Россия янги сафарбарлик эълон қилинмасдан туриб, катта ютуққа эришиши эҳтимоли паст.
Бироқ, Россия Федерацияси ҳозир ҳам аскарлар, ўқ-дорилар ва жиҳозлар сони бўйича устунликка эга. НАТО ҳисоб-китобларига кўра, Россия Федерацияси ойига 250 мингга яқин, яъни йилига 3 миллионга яқин снаряд ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, Эрон уни 300 мингга яқин снарядлар билан таъминлаган.