Скандинавия мамлакатларидаги Алььянс қуруқликдаги кучларининг штаб-квартираси Россия билан чегарадан тахминан 140 км узоқликда жойлашган Миккели шаҳрида жойлашади. Бу ҳақда Финляндия мудофаа вазири Антти Хякканен брифингда маълум қилди. "Биз Миккели шаҳрида НАТО қуруқликдаги қўшинлар штаб-квартирасини ташкил этишни таклиф қиламиз" - деди у. Финляндия қуруқлик кучларининг бош қароргоҳи аллақачон Миккели шаҳрида жойлашган. Тинчлик даврида штаб-квартира минтақада НАТО ўқув машғулотларини режалаштириши ва амалга ошириши аввалроқ маълум қилинган эди. Яратилган ташкилот, юқори даражадаги огоҳлантириш штаб-квартираси кечаю кундуз ишлайди ва АҚШнинг шарқий соҳилидаги Норфолькдаги штаб-квартирага ҳисобот беради. Аввалроқ Финляндия Ички ишлар вазирлиги ЕИдан Россия Федерацияси билан чегарада назоратни кучайтириш учун 50 миллион евро ажратишни сўраган эди.