NATO'нинг Гаагадаги саммити доирасида Эрдўған Трамп билан учрашув ўтказди — Туркия президенти матбуот хизмати.
"Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорлик масалалари, жумладан, энергетика, инвестициялар ва мудофаа саноати муҳокама қилинди. Эрдўған Исроил ва Эрон ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича эришилган келишувни олқишлади. Шунингдек, Туркия етакчиси Ғазода давом этаётган гуманитар инқирозни тугатиш ва Россия ҳамда Украина ўртасидаги можарога тинч йўл билан ечим топиш учун мулоқотни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади", дейилади Туркия президенти матбуот хизмати хабарида.