Бугун 21 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

НАТО миссиясининг ўзгариши ортидан Нидерландия қўшинлари Ироқни тарк этишди

НАТО миссиясининг ўзгариши ортидан Нидерландия қўшинлари Ироқни тарк этишди

Ироқдаги НАТО миссиясида иштирок этаётган барча нидерландиялик ҳарбий хизматчилар ва фуқаролик мутахассислари мамлакатни тарк этиб, уйларига қайтмоқдалар.

Бу ҳақда Нидерландия мудофаа вазири Дилан Йешильгёз-Зегериус ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, Яқин Шарқдаги ёмонлашиб бораётган хавфсизлик вазияти фонида НАТО Ироқдаги миссиясининг форматини ўзгартиришга ва иштирокчиларини Европага кўчиришга қарор қилди.

"Шу сабабли, барча голландиялик ҳарбий ва фуқаролик мутахассислари Ироқни тарк этишди. Улар Нидерландияга қайтмоқдалар", деб ёзган вазир.

У шунингдек, миссия яқин орада Неаполдаги НАТО Қўшма кучлари қўмондонлиги базасидан чекланган форматда давом этишини таъкидлади.

Ироқдаги НАТО миссияси 2018 йил июль ойида Брюсселда бўлиб ўтган иттифоқ саммитидан сўнг ташкил этилган ва ўша йилнинг октябрь ойида Бағдодда расман фаолиятини бошлаган. Унинг ваколатига Ироқ хавфсизлик кучларига маслаҳат бериш ва уларни ўқитиш, мудофаа институтларини мустаҳкамлаш ва Ироқ ҳукуматига терроризмга қарши курашда ёрдам бериш киради.

Киритилди: Бугун 10:10. Ўқилди: 436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!