Финляндиянинг Пирккала шаҳри НАТОнинг учувчисиз разведка учиш аппаратлари учун вақтинчалик базаси бўлади.
Бу ҳақда Финляндиянинг Yle давлат телерадиокомпанияси манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Уларнинг маълумотларига кўра, дронларнинг Пирккаладаги синовлари июнь ойида бошланади. Айни пайтда бу ерда вақтинчалик база учун зарур бўлган тизимлар қурилмоқда. Дронларни бошқариш учун тайёрланган мутахассислар керак.
Финляндияда дронларни жойлаштириш, хусусан, Норвегиянинг денгиз ҳудудларини кузатиш имконини беради.
Телерадиокомпаниянинг таъкидлашича, вақтинчалик базани яратиш Россияга НАТО томонидан Финляндия хавфсизлигига сармоя киритиш бўйича сигнал ҳисобланади.