Украина ҳозирда Россия билан "кучли позициядан" музокара олиб бориш имкониятига эга эмас.
Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте Брюсселда Европарламентдаги чиқиши чоғида маълум қилди.
Шунингдек, у НАТОга аъзо давлатлар мудофаа учун аввал келишилган ЯИМнинг 2 фоизидан сезиларли даражада кўпроқ маблағ сарфлаши кераклигини айтди.
"Очиғини айтганда, ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизи етарли эмас. Келгуси йилларда иттифоқчилар хавфсизликни сақлаш учун сезиларли даражада 2 фоиздан кўпроқ маблағ сарфлашлари керак. Кучли мудофаа - бизнинг устувор вазифамиз. Бу кўпроқ маблағ сарфлаш ва кўпроқ ишлаб чиқаришни англатади. Ва бу урушнинг олдини олиш, бирини бошламаслик учун" - деди Рютте.