Бугун 17 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

НАТО бош котиби: Украина қанча керак бўлса, шунча урушади

НАТО бош котиби: Украина қанча керак бўлса, шунча урушади

НАТО бош котиби Марк Рютте альянс Украинани "қанча керак бўлса, шунча" молиялаштиришни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди ва буни АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашувда тасдиқлади.

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Европаликлар Украинага кўплаб ҳарбий ёрдам кўрсатиш орқали олдинга силжимоқда. Биз сўнгги рақамларни кўрмоқдамиз, фақат уч ой ичида иттифоқчилар Украинага 20 миллиард евродан ортиқ ёрдам кўрсатди, бу уларга яна қанча давом этса, шунча урушиш имконини беради," - дея Рюттенинг сўзларини келтиради агентлик.

Шунингдек, у можаро тугагач, Россия "энди бундай қила олмаслигини" тушуниши кераклигини таъкидлади.

Киритилди: 16:33 03.04.2025. Ўқилди: 1017 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!