НАТО ташқи ишлар вазирларининг учрашуви олдидан альянс Бош котиби Марк Рутте Украина тинчлик музокаралари олдидан имкон қадар кучли позицияда бўлиши кераклигини айтди.
«Биз ҳаммамиз кўпроқ иш қилишимиз керак. Украинага ҳарбий ёрдамимиз қанчалик кучли бўлса, музокаралар столида уларнинг қўли шунчалик кучли бўлади», - деди Рутте матбуот брифингида.
Россия президенти Владимир « Путин тинчликдан манфаатдор эмас. У бостириб, кўпроқ ҳудудни эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Чунки у Украина ва бизнинг қароримизни синдира олади деб ўйлайди, лекин у адашяпти», - дея қўшимча қилди у.
Буюк Британия Бош вазири Кей Стармер шу куннинг бошида шундай баёнотлар бериб, ҳозирги шароитда уруш тугашининг энг эҳтимол йўли келишув эканини тан олди.
«Биз Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишимиз ва қанча вақт керак бўлса, уларнинг ўзини ҳимоя қилиш учун қўлдан келганини қилишимиз керак», деди Стармер Лондондаги чиқиши чоғида.