Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

НАТО бош котиби: "Альянс барча иттифоқчиларини ҳимоя қилади"

A A A
НАТО бош котиби: "Альянс барча иттифоқчиларини ҳимоя қилади"

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг АҚШ президенти Жо Байден томонидан Украинадаги вазиятга бағишланган халқаро етакчиларнинг видеоконференциясида Шимолий Атлантика альянси ўзининг барча иттифоқчиларини ҳимоя қилишига ваъда берди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

«Бош котиб ўз ҳамкасбларини НАТОнинг жиловлаш ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб, НАТО барча иттифоқчиларни ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришини таъкидлади», — дейилади ташкилотнинг Брюсселдаги бош қароргоҳи матбуот хизмати хабарида.

«У бошқа етакчиларни иттифоқчиларнинг Украинага қўшимча ҳарбий, иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича олиб бораётган ишлари ҳақида ҳам маълумот берди», — дейилади НАТО баёнотида.

Видеоконференцияда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва Канада бош вазирлари Жастин Трюдо, Франция президенти Эммануэль Макрон, Германия канцлери Олаф Шольц, Италия бош вазири Марио Драги, Польша президенти Анжей Дуда ва Руминия президенти Клаус Йоханнис, Европа кенгаши президенти Чарлз Мишел ва Япония бош вазири Фумио Кисида ва Европа комиссияси раиси Фон дер Леен Урсула ҳам иштирок этди.

Киритилди: 04:56 20.04.2022. Ўқилди: 3397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда