НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Мадриддаги анжуман чоғида адашиб кетди ва “Украинани қўллаб-қувватламасликка” чақирди.
“Хитой ва Россия шерикчилигининг чегараси йўқ. Айтишим зарурки, биз Хитой Украинага ҳарбий ёрдам бермагани фактини олқишлаймиз. Украинани ҳеч ким қўллаб-қувватламаслиги керак. Узр, Россияни ҳеч ким қўллаб-қувватламаслиги керак”, - деди у.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Махсус операция ортидан АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари миллиардларча доллар сарфлаб, Киев режимини қурол-яроғ билан таъминлаб келмоқда. Москва Ғарб қурол-яроғларининг етказиб берилиши можарони чўзиши, қурол ортилган транспорт эса Россия армиясининг қонуний нишонига айланишини бир неча марта такрорлаган.