Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Насафий Мунисани танқид қилди: "Муниса Ризаева мусиқа соҳасида етарли билимга эга эмас!"

Насафий Мунисани танқид қилди: "Муниса Ризаева мусиқа соҳасида етарли билимга эга эмас!"

Хонанда Насафий "Аldama meni" кўрсатувида Муниса Ризаева ва яна бир нечта хонандаларни ёқтирмаслигини айтди.

Кўрсатувда бошловчи «Насафий кимдан кўпроқ қўрқади ёки ёқтирмайди» деган савол билан мурожаат қилганда хонанда Зоҳиршох Жўраев, Шохжахон Жўраев ва Муниса Ризаеваларни санаб ўтган.

Шунингдек, фикрини изоҳлаш давомида «Муниса Ризаевани ёқтирмаслигим учун жуда кўп сабабларим бор, лекин мен ҳамма нарсани овоз чиқариб айтмайман. Мен унинг мусиқа соҳасида етарли билимга эга эмаслигини биламан», – дейди Насафий.

Ўз навбатида, Ризаеванинг ўзи ҳам сўнгги жонли эфирларидан бирида Насафийга дарҳол жавоб қайтарган.

«Насафий ким, мен уни ҳатто танимайман ҳам», – деб ажабланган хонанда.

Фойдаланувчиларнинг аксарияти Насафийнинг тарафини олишган бўлиб, Ризаеванинг гўё хонанда ижоди билан таниш эмаслигига ҳақида гапирган гапларига ишонишмаган.

Киритилди: 09:15 02.02.2021. Ўқилди: 4502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!