Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Британиялик машҳур актриса оламдан ўтди

Британиялик машҳур актриса оламдан ўтди

«Гарри Поттер» филми ва «Даунтон аббатлиги» сериалидаги роллари билан танилган британиялик актриса Мэгги Смит вафот этди. У 89 ёшда эди.

«Гарри Поттер» фильми франшизасида профессор Макгонагал роли билан танилган британиялик актриса Мэгги Смит 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда. У Лондоннинг Челси ва Вестминстер шифохонасида вафот этди.

Нашр маълумотларига кўра, актрисанинг ўлими ҳақидаги маълумотни унинг ўғиллари Крис Ларкин ва Тоби Стивенс қўшма баёнотда тасдиқлашган. Ундан икки ўғил ва беш набира қолган.

Мэгги Смит 1934 йил 28 декабрда Эссекс графлигининг Илфорд шаҳрида туғилган. Актриса кинодаги дебютини Сай Эндфилднинг 1956 йилда суратга олинган «Уйдаги бола» фильмида қилган.

Киритилди: 01:30 28.09.2024. Ўқилди: 1815 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!