Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

NASA Хитой фуқароларига ишлашни тақиқлайди

NASA Хитой фуқароларига ишлашни тақиқлайди

АҚШ визаси мавжуд Хитой фуқаролари ҳам NASA фаолиятида иштирок эта олмайди.

АҚШ Миллий аэронавтика ва космик тадқиқотлар агентлиги (NASA) Хитой фуқаролари учун янги чекловларни жорий этди. Эндиликда ҳатто АҚШ визасига эга бўлган Хитой фуқаролари ҳам агентликнинг космик лойиҳаларида ишлаши, маълумотлар базаларига кириши ва расмий учрашувларда қатнашишига рухсат берилмайди.

Блоомберг хабарига кўра, дастлаб тақиқ фақат визасиз Хитой фуқароларига нисбатан қўлланилган эди. Бироқ, ўтган ҳафтадан бошлаб ушбу чекловлар АҚШ визаси мавжуд шахсларни ҳам қамраб олди.

NASA қарорини Хитой ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда космик соҳадаги кучайиб бораётган рақобат билан изоҳлади.

Киритилди: 12:41 11.09.2025. Ўқилди: 434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!