Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

NASA коинотга махсус механик қўлли аппарат жўнатди

NASA коинотга махсус механик қўлли аппарат жўнатди

Бу Ерга қулаш хавфи остида бўлган қимматли телескопни қутқариш учун амалга оширилади, деб ёзмоқда ОАВ.

АҚШ космик агентлиги қимматли телескопларни Ерга қулашдан қутқариш мақсадида коинотга махсус манипуляторли аппарат юбормоқда. Бу турдаги операциялар шу пайтгача умуман ўтказилмаган ва муваффақият қозониш имконияти юз фоиз эмас. Бироқ обсерватория тақдим этаётган ноёб суратлар билан ишлайдиган олимлар бунга уриниб кўришга арзийди, деб ҳисоблашмоқда.

Гап Коинотдаги энг кучли юлдуз портлашларини кузатувчи "Swift" космик обсерваторияси ҳақида кетмоқда. Унинг орбитаси хавфли даражада пастлаб кетган ва агар жараёнга аралашилмиса, у Ерга қулаб тушади.

Шу сабабли, NASA раҳбарлигидаги тижорий компания жума куни "LINK" деб номланган аппаратни учирди. Шунингдек, режа оддий, аппарат учта механик қўли ёрдамида телескопни тутиб олади ва "Swift"ни Ер ҳамда унинг атмосферасидан узоқроққа итариб, орбита параметрларини тиклайди. Бироқ бу фақат таърифдагина оддий туюлади, дейилади хабарларда.

Киритилди: 14:52 04.07.2026. Ўқилди: 1060 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!