Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

NASA ердан ташқаридаги тадқиқотлар бўйича махсус директорини тайинлади

NASA ердан ташқаридаги тадқиқотлар бўйича махсус директорини тайинлади

NASA раҳбариятида номаълум учувчи жисмларни ўрганиш бўйича янги махсус директор лавозими жорий этилди, деб хабар беради BBC.

Нашр маълумотларига кўра, NASA даги янги лавозимни аввал номаълум учар объектлар, номаълум аномал ҳодисалар видеолари ва бошқа маълумотларни ўрганувчи мустақил экспертлар комиссиясига ёрдам берган шахс эгаллайди.

NASA пайшанба куни мустақил экспертлар ишининг якуний ҳисоботини эълон қилди. Бир йил давомида мустақил экспертлар видеога олинган номаълум ҳодисаларни синчиклаб ўрганиб чиқди ва уларнинг бошқа сайёрадан эканига аниқ далил топмади. Бироқ экспертлар бу объектлар бошқа сайёрадан эмас, деган бирёқлама хулоса чиқаришга шошилмаяпти.

«Биз ҳали ҳам аниқ нима эканлигини билмаймиз. Баъзи номаълум учувчи жисмлар синчиклаб текширилганда ҳаво шари бўлиб чиқди. Бошқалар - эса атмосфера ҳодисаларидир. Биз учун сир бўлиб қолаётган ҳодисалар ҳам мавжуд», - деди NASA маъмури Билл Нельсон.

Лекин шу билан бирга Билл Нельсон бегона сайёраларда ҳаёт ва ҳатто цивилизация мавжудлигига шубҳа қилмаслигини ҳам эълон қилди.

Киритилди: 10:11 16.09.2023. Ўқилди: 1091 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!