Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Наркотрафик, терроризм, одам савдоси: Ўзбекистон ва Қозоғистон ИИВ нимага келишди?

Наркотрафик, терроризм, одам савдоси: Ўзбекистон ва Қозоғистон ИИВ нимага келишди?

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар вазирларининг биринчи ўринбосарлари ҳамраислигида Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Вазирлик соҳавий хизмат раҳбарларидан ташкил топган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегациясига вазирнинг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов раҳбарлик қилди.

"Йиғилиш кун тартибида бугунги куннинг долзарб масалалари, жумладан трансчегаравий жиноятлар, терроризм ва экстремизм, наркотрафик, ноқонуний миграция, одам савдоси каби жиноятларга қарши курашда ўзаро ҳамкорлик чоралари, ушбу соҳаларда чегара ҳудудларнинг ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда касбий ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди", - дейилади хабарда.

Иккала томон олдинги учрашувда келишилган масалалар, 2017-2018 йилларда вазирликлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Протоколни амалиётга тадбиқ этиш борасида амалга оширилган ишларни танқидий кўриб чиқишган.

Шунингдек, ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги, истиқболли вазифа ва йўналишлари белгилаб олиниб, томонлар интенсив ҳамкорликни давом эттириш ҳамда унга кўпроқ амалий салоҳият беришга келишиб олишган.

Йиғилиш доирасида Ўзбекистон делегацияси Олмаота шаҳар Полиция департаментининг тезкор бошқарув маркази ҳамда Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича бўлинмалари ходимларини жанговар ва методик тайёрлаш ўқув марказининг фаолиятлари билан яқиндан танишиши режалаштирилган.

Киритилди: 11:15 12.12.2018. Ўқилди: 1698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!