Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Нақшли жойнамозларда намоз ўқиш мумкинми?

Нақшли жойнамозларда намоз ўқиш мумкинми?

— Ҳозирда турли хил нақшли жойнамозлар тикиляпти. Уларнинг орасида “Аллоҳ” ёзуви туширилганлари ҳам бор. Шу жойнамозларни совға қилиш ёки унда намоз ўқиш мумкинми?

— Аввало, ўша ёзувни тикмаслик керак. Жойнамоз имкон қадар нақшсиз бўлиши талаб қилинади. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нақшли хамийса (ипак ёки жундан тўқиладиган, қалин тўртбурчак эн кийим. Ундан устки кийим сифатида фойдаланилган)да намоз ўқидилар ва унинг нақшларига бир назар солдилар. Тамомлагач: “Бу кўйлагимни Абу Жаҳмга элтиб беринглар ва менга Абу Жаҳмнинг анбижония (Анбижон деган жойдан келтириладиган нақшсиз қалин эн кийим)сини олиб келинглар. Чунки у ҳозир мени намозимдан чалғитди”, дедилар”.

Ҳишом ибн Урва отасидан, у Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намозда турганимда унинг нақшларига кўзим тушиб, мени фитнага солиб қўйишидан хавфсирадим”, деганлар” (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

Шундай қилиб, нақши бор, гули бор жойнамозларни совға қилиш, унда намоз ўқиш мумкин. Аммо бир хил рангдаги жойнамоз устида ўқиш афзалроқдир. Аллоҳ янада билгувчироқ!

Киритилди: 17:27 21.05.2021. Ўқилди: 4944 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!