Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Нақд пул, қимматбаҳо буюмлар, ҳужжатлар: Асаднинг Россияга қочиши тафсилотлари маълум

A A A
Нақд пул, қимматбаҳо буюмлар, ҳужжатлар: Асаднинг Россияга қочиши тафсилотлари маълум

Суриянинг собиқ президенти Башар Асад Россияга қочишидан олдин 500 минг доллар нақд пул, қимматбаҳо буюмлар, ҳужжатлар, ноутбуклар ва махфий маълумотлар сақланган қаттиқ дискларни олиб чиқиб кетишга улгурган.

Бу ҳақда Reuters 14 нафар суриялик амалдор, собиқ раҳбар атрофидаги манба, сунъий йўлдош тасвирлари, парвозларни кузатиш маълумотлари ва WhatsApp ёзишмаларига асосланиб хабар бермоқда.

Асаднинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Ясар Иброҳим Embraer Legacy 600 самолётини ижарага олган. Унда Бирлашган Араб Амирликларига собиқ президентнинг мол-мулки, қариндошлари ва ёрдамчилари олиб кетилган. Асад режими қулашидан 48 соат олдин самолёт у ерга ва орқага тўрт марта учган.

Дамашқдан Абу-Дабининг Ал-Батин аэропортига дастлабки иккита парвоз 6 декабрда амалга оширилган. Ўшанда Асаднинг оила аъзолари нақд пул, шунингдек, расмлар ва кичик ҳайкалларни олиб кетаётган ҳолда Сурия ҳудудини тарк этган. Embraer учинчи марта 7 декабрь куни кечқурун Сурия пойтахтидан учиб кетди. У нақд пул солинган сумкалар, шунингдек молиявий ёзувлар, учрашувлар баённомалари, компаниялар ва кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотлар ҳамда пул ўтказмалари ва оффшор ҳисобларига оид маълумотларни ўз ичига олган қаттиқ дисклар ва электрон қурилмалар билан юкланган эди.

Киритилди: 22:07 17.04.2025. Ўқилди: 1350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!