Намибия вице-президенти Нанголо Мбумба RT телеканалига берган интервьюсида мамлакатларнинг қатор йўналишлар, хусусан, таълим соҳасидаги ҳамкорлиги ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, 1970-1990-йилларда кўплаб африкалик амалдорлар СССРда таҳсил олган, бироқ Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин ҳам русча таълим олиш анъанаси узилмаган.
“Ҳозир биз билан бирга бўлган соғлиқни сақлаш вазиримиз Россияда таълим олган. Ва нафақат у: унинг рафиқаси (афсуски, у ҳозир тирик эмас) ҳам Россияда таълим олган. Айнан шу ерда улар турмуш қуришди”, деди Мбумба.