Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги "Мавлоно" қабристони ёқиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, бугун, 16 май куни соат 14:56 да Янги Наманган тумани ФВБга «Истиқбол» МФЙ Кўзгу кўчасида жойлашган «Мавлоно» қабристонида ёнғин юз бергани ҳақида хабар тушган.
Хабарга асосан ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:09 да етиб бориб, соат 15:29 да алангани бартараф этган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатда қабристон ҳудудининг 50 квадрат метр жойи ёниб, зарарланган.