Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Наманганда ярим тунда 50 яшар эркак дўппосланди

Наманганда ярим тунда 50 яшар эркак дўппосланди

Наманганда ярим тунда 50 яшар эркак дўппосланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Манбага кўра, 2020 йилнинг 13 июль куни соат 01:00 да Учқўрғон тумани “Оқтовлик” МФЙда жойлашган “Жанг” ариғида 27 ёшли Д.А., спиртли ичимликдан маст ҳолатда чўмилаётган вақтида ушбу ариқ олдида жойлашган хонадонда яшовчи 50 ёшли К.К., чиқиб, Д.А.,га ярим кечаси маст ҳолатда яшаш хонадони олдида чўмилмаслигини айтиб, ҳақорат қилганлиги учун, Д.А., қўллари билан К.К., нинг юз ва бош қисмига уриб, К.К., га тан жароҳати етказган.

Натижада К.К., туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган ва суд тиббий экспертиза хулосасига кўра К.К., бош мия ёпиқ шикасти, бош мия оғир даражали лат ейиши ва қон қуйилиши, бош мия ўнг ярим шари ўткир гигромаси каби тан жароҳатлари олганлиги ва улар “ОҒИР” тан жароҳатларига кириши кўрсатиб ўтилган.

Ҳолат юзасидан А.Д., га нисбатан Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 19:15 18.07.2020. Ўқилди: 2943 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!