Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Наманганда қўғирчоқ театри ўз фаолиятини бошлади

Наманганда қўғирчоқ театри ўз фаолиятини бошлади

Президентимиз томонидан маънавият ва маданият соҳасига қаратилаётган эътибор наъмунаси – Наманган шаҳрида маданият масканлари сони яна биттага кўпайди.

Фойдаланишга топширилган вилоят қўғирчоқ театрининг очилиши чинакам тантана тусини олди. Унда пойтахтдан ва қўшни вилоятлардан келган меҳмонлар, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этдилар.

Тақдимотда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашиб, кейинги йилларда соҳага қаратилаётган эътибор, хусусан, Наманган тарихида илк бор ташкил этилган қўғирчоқ театрининг аҳамиятига тўхталди.

Байрамона тусда ўтган очилиш маросимида ёш истеъдодларнинг театрлаштирилган кўринишлари, қувноқ рақслари, айниқса, норинлик полвонларнинг чиқишлари олқишлар билан кутиб олинди.

Рамзий лента қирқилиб, йиғилганлар янги театр биносидаги шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Таъкидлаш жоиз, мазкур қурилиш ва жиҳозлаш ишларига Давлат бюджетидан 18 млрд. 800 млн. сўм маблағ сарфланиб, замонавий қўғирчоқ театри биноси болажонлар ихтиёрига топширилди.

Меҳмонларга янги театрда илк саҳна асари - Иқбол Мирзо қаламига мансуб “Алишер Навоий ва Ҳусайннинг ёшлиги” спектакли намойиш этилди.

Тадбирда Республика Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Таджиханов иштирок этди.

Маълумот ўрнида: шу кунга қадар Наманган вилоятида 47 та маданият марказлари замонавий таъмирдан чиқарилиб, халқимизга маданий хизмат кўрсатиш учун хизмат қилиб келмоқда.

Киритилди: 16:06 10.02.2024. Ўқилди: 1597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!