Наманган вилоятида пул эвазига вояга етмаганларга диний таълим беришни ташкил этган тўрт нафар фуқаронинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Болалар ғайриинсоний шароитда – ертўла ва гавжум хоналарда сақланган, деб ёзади Подробно.уз мухбири.
Ҳибсга олинганлардан бири, муқаддам судланган, уч фарзанднинг отаси Ғайбулло Турғунов ўз уйининг ертўласида Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан келган 16 нафар болага диндан дарс берган. Унинг ҳамюрти Ҳамидулло Турғуновнинг 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалари машғулотларда қатнашган. Ҳар бир талаба учун ойига 350 доллар олган.
Шунингдек, Косонсой туманида Носир Юсуповнинг дарсларига 16 нафар вояга етмаганлар қатнашган. Наманганда Мубашшер Жўраев 13 нафар болани ўқитишни ташкил этиб, уларнинг ҳар бири учун ойига 1 миллион сўмдан 1,5 миллион сўмгача пул олган.