Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Наманганда Миллий гвардия ходими дарёдан аёлни қутқариб қолиб, ўзи чўкиб кетди

Наманганда Миллий гвардия ходими дарёдан аёлни қутқариб қолиб, ўзи чўкиб кетди

Наманганда чўкаётган аёлни қутқариб қолган Миллий гвардия ходимининг ўзи чўкиб кетди.

Воқеа бугун, 10 февраль куни соат 10:00 ларда содир бўлган. Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходими А. Абдулвохидов Уйчи туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёсида чўкаётган аёлни кўриб қолади. Ходим шу заҳоти ўзини сувга ташлаб, аёлни қутқариб қолади ва уни шеригига топширади. Лекин сувнинг оқими тез бўлгани, ҳавонинг совуқлиги учун унинг томирлари тортишиб қолиши натижасида кучли оқим Абдулвохидовни оқизиб кетган. Кейинчалик сувга ўзини ташлаган аёл 1994 йилда Наманган туманида туғилган ва руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турувчи Н.О. экани маълум бўлган.

Ҳозирда Миллий гвардия ходимининг ҳолати маълум эмас ва уни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:35 10.02.2020. Ўқилди: 6498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!