Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари “винетка“ учун кортеж хизматидан фойдалангани акс этган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат шу йилнинг 13 апрель, якшанба куни Наманган шаҳридаги 14-умумтаълим мактабида содир бўлган ва кортеж машиналари ўқувчилар иштирокида видеоролик олиш учун мактаб ҳудудига сўроқсиз киритилган.
Маълумотларга кўра, ҳолат юзасидан шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўқувчиларнинг ота-оналари ва ўзини тадбиркор деб тақдим этган фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.
Шунингдек, масъулларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.