Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Наманганда газ баллони портлаб, уйда катта ёнғин бўлди

Наманганда газ баллони портлаб, уйда катта ёнғин бўлди

Бугун ижтимоий тармоқларда “Наманган вилояти Учқўрғон туманида сигарет сабаб машина газ баллони портлаб, уйда катта ёнғин бўлмоқда” сарлавҳаси остида маълумотлар тарқалди.

Ушбу ҳодиса 17 август куни соат 19:08 да Наманган вилояти Учқўрғон тумани “Қумтўғон” МФЙ Янгиобод-18 кўчасида жойлашган уйларнинг бирида содир бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ФВБнинг 2 та ёнғин ўчириш экипажи соат 19:14 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 19:17 да ўраб олиниб, соат 19:38 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида хонадон шифт ва том қисмининг 65 кв.м майдони ва уй-рўзғор буюмлари, дарвозахонада турган “ЛАДА ЛАРГУЗ” русумли автомашинаси ҳамда қўшни хонадон том қисмининг 15 кв.м майдони ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида уй эгаси куйиш тан-жароҳати олган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида хонадоннинг 500 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Шунингдек, ҳодиса юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:19 27.08.2021. Ўқилди: 2512 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!