ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳридаги уйлардан бирида сотиш мақсадида санитария қоидаларига зид равишда сақлаб келинаётган дори воситалари борлиги аниқланган.
Хусусан, тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳамда сифати кафолатланмаган 56 турдаги жами 13184 дона дори воситалари, жумладан, “Сефотаксим”, “Бифидумбактерин”, “Атропин”, “Тидомет форте” ва бошқа турдаги препаратлар ашёвий далил сифатида олинган.
Аниқланишича, ушбу “яширин омбор”да сақланаётган дори воситалари қўшни республика ҳудудидан айланма йўллар орқали олиб келинган.
Баҳолаш хулосасига кўра, уларнинг умумий қиймати 577 млн 381 минг сўмни ташкил этади.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3-моддаси 3-қисми “а” билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.