Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Наманган вилояти Уйчи туманида Жазони ижро этиш департаментининг ўқув полигони ташкил этилади

Наманган вилояти Уйчи туманида Жазони ижро этиш департаментининг ўқув полигони ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Наманган вилояти Уйчи туманидаги 6-сон тергов ҳибсхонаси ҳудудида бўш турган 0,7 га ер майдонида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг ўқув полигони ташкил этилади.

Ўқув полигонининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда департамент таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш;

департамент тезкор ҳаракатлар отряди билан амалий-тактик ўқув машғулотлари ўтказиш орқали ходимларнинг жанговар шайлигини ошириш;

департамент таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида юзага келиши мумкин бўлган ностандарт вазиятларда ходимларда тезкор ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш бўйича қисқа муддатли ўқув йиғинлари ташкил этиш.

1. йил 31 декабрга қадар ўқув полигонини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади ва 2025 йил 31 декабрга қадар қурилиш ишлари якунига етказилади.

Киритилди: 07:08 25.04.2024. Ўқилди: 869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!