Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди

Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ички ишлар органлари ва “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Косонсой туманида яшовчи, 1971, 1975 ва 1990 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро томонидан туманнинг “Ўрикзор”, “Гулобод” ва “Маҳдуми Аъзам” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида ташкил этилган 3 та “яширин омбор” фош этилди.

Натижада 723 турдаги жами 57422 дона хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган ва сифат сертификатига эга бўлмаган, шунингдек, айримларининг яроқлилик муддати ўтган контрафакт дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда эса Қарши туманида истиқомат қилувчи, 1965 й.т. шахс ўзининг яшаш хонадонида тегишли лицензиясиз дорихона ташкил қилиб, 82 турдаги жами 1520 дона меъёрий ҳужжати бўлмаган дори воситаларини сотиб келаётганлиги аниқланди.

Бу каби қонунбузилиш ҳолати Самарқанд шаҳрида ҳам қайд этилиб, жумладан, 1980 й.т. маҳаллий фуқаро ижарага олган омборхоналарда 225 турдаги жами 14322 дона истеъмолга яроқсиз дори воситалари сотиш мақсадида сақлаб келинаётганлиги Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан фош этилди.

Ҳозирда ҳар учала ҳолатда олинган дори воситаларига нисбатан экспертиза тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:24. Ўқилди: 269 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!