Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Нафақахўрнинг уйи ертўласидан Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли танк топилди

Нафақахўрнинг уйи ертўласидан Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли танк топилди

Германиянинг Хайкендорф шаҳрида яшовчи нафақахўрнинг уйидан «Пантера» танки, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли зенит қуроли, торпедо ва ўқ-дорилар топилди. Ҳозирда Германия ҳукумати 84 ёшли эркакка қандай жазо қўллашни ҳал этмоқда: прокуратура унга шартли жазо ва 500 минг евро жарима белгилашни таклиф қилган, суд ҳамда ҳимоя эса 50 минг евролик жаримани етарли ҳисобламоқда, деб хабар беради Motor.

Нафақахўрнинг уйидаги тинтув санъат асарини ўғирлашда гумонлангани сабаб ўтказилган. Бироқ натижада қуроллар топилган, ертўлада эса ҳақиқий танк — «Пантера» жойлашган. Германия ҳарбийларининг ўлчовлари бўйича бу каби танк ўртача ҳисобланади, совет ҳужжатларида эса модель оғир синфга киритилади.

Турар жой биноси ертўласидаги танкни чиқариб олиш учун 20 нафар аскар жалб этилган. Улар танкни ташқарига чиқариб олиш ва эвакуаторга юклаш учун тўққиз соат вақт сарфлаган. Ҳарбий техниканинг ташқи кўриниши яхши сақланган, фақат гусеницасидан ташқари.

Ҳозирда нафақахўр ҳарбий қурол-яроқлар айланмасида суд қилинмоқда. Эркакнинг ҳимоячисини таъкидлашича, қуроллар ўз функциясини бажаришга қодир эмас, танк эса металлолом учун харид қилинган.

Мазкур ҳарбий техникаларга АҚШдаги музей вакиллари ҳам қизиқиш билдирган, зенит қуролини эса Германиядаги хусусий коллексионерлардан бири харид қилмоқчи. Суд қарорига кўра, август ойида потенциал харидорлар «далиллар»ни сотиб олиши мумкин.

Киритилди: 20:15 29.07.2021. Ўқилди: 3627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!