Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Мюнхенда Илҳом Алиев ва Никол Пашинян ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди

A A A
Мюнхенда Илҳом Алиев ва Никол Пашинян ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди

17 февраль куни Мюнхенда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашиняннинг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Озарбайжон президентининг расмий сайти хабарига кўра, учрашувда икки давлат ўртасида тинчлик шартномаси бўйича музокаралар, муносабатларни нормаллаштириш, чегараларни делимитация қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Ташқи ишлар вазирликларига яқин вақт ичида тинчлик шартномаси бўйича йиғилиш ва чегараларни делимитация қилиш бўйича комиссия йиғилишини ўтказиш топширилди.

CОP29 билан боғлиқ ўзаро келишувлар ва икки мамлакат ўртасидаги эришилган ютуқлар ижобий баҳоланди.

Киритилди: 19:43 17.02.2024. Ўқилди: 1240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!