Бугун 6 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Мянмада зилзила қурбонлари сони 700 га яқинлашди – АFP

 Мянмада зилзила қурбонлари сони 700 га яқинлашди – АFP

"Камида 694 киши ҳалок бўлди ва 1670 киши жароҳатланди. Гарчи кеча кўплаб такрорий силкинишлар кузатилган бўлса ҳам, қутқарув ишлари давом этди", деб хабар беради агентлик мамлакат ҳарбий ҳукуматига таяниб.

Мянма ҳукумати халқаро ҳамжамиятни зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатишга чақирди. Хитой ва Россия Мянмага қутқарувчилар ва шифокорлар юборган.

АҚШ Геологик хизмати маълумотига кўра, 28 март жума куни Мянмада 7,7 ва 6,4 магнитудали зилзилалар содир бўлган. Ер ости силкинишлари қўшни Хитой ва Таиландда ҳам сезилиб, Бангкокда қурилаётган осмонўпар бино қулаб тушди.

Киритилди: 12:17 29.03.2025. Ўқилди: 558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!