Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Мьянма ҳарбий маъмурияти 19 та давлат элчихоналаридан 100 нафар дипломатни чақириб олди

Мьянма ҳарбий маъмурияти 19 та давлат элчихоналаридан 100 нафар дипломатни чақириб олди

 

 

 

 

Мьянманинг БМТдаги вакили Жо Мо Тун Нью-Йорк бош қароргоҳи минбаридан янги давлат ҳукумати билан алоқани узишини, барча халқлар ҳамда дунё раҳбарларини Мьянмада ҳукуматни ҳарбий тарзда эгаллаб олинишига қарши чиқишга даъват этди. Бунга жавобан Мьянма ҳарбий ҳукумати 19 та давлатдаги мамлакат элчихоналаридан 100 нафар дипломатни чақириб олди, дея хабар берди «Иравади» янгиликлар портали.

Портал хабарига кўра, ТИВ буйруғуга асосан Мьянма АҚШ, Буюк Британия, Австрия, Италия, Бразилия, Франция, Норвегия, Бельгия, Сербия, Хитой, Япония, Ҳиндистон, Сингапур, Таиланд, Гонконг, Индонезия, Камбожа, Жанубий Корея ва Филиппиндаги маслаҳатчи-элчилари ва элчихона котибларини чақириб олмоқда.

Хабарда таъкидлашишича, ҳозирда Мьянманинг Нейпидаги Ташқи ишлар вазирлигида ишлаётган 50 нафарга яқин дипломатлари чақириб олинган ҳамкасблари ўрнига мамлакатларга юборилади. Мьянманинг БМТдаги элчиси Жо Мо Тун ҳарбийлар томонидан давлатга хиёнат қилганликда айбланиб, аллақачон ўз лавозимидан озод қилинган.

 

Киритилди: 22:45 02.03.2021. Ўқилди: 1363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!