Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Мянма армияси роҳинжа мусулмонларига қарши ҳаво ҳужуми уюштирди

Мянма армияси роҳинжа мусулмонларига қарши ҳаво ҳужуми уюштирди

Мянмада армия томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида 41 киши ҳалок бўлди, 52 киши яраланди. Ҳужум мамлакатнинг Ракхайн штатида жойлашган Мраук-У туманида содир бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Бу ҳақда Туркиянинг “Анадолу” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Маҳаллий манбаларга кўра, қурбонлар сони ошиши мумкин. Ҳужум ортидан Мянма ҳукумати минтақада фаолият юритаётган қуролли гуруҳ — Аракан армиясини тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланишда айблади.

Роҳинжа мусулмонлари — Мянмадаги энг кўп тазйиққа учрайдиган озчилик гуруҳларидан бири. Улар ўнлаб йиллар давомида таъқиб, зўравонлик ва дискриминацияга дуч келмоқда. 2017 йилда юз минглаб роҳинжалар ҳарбий тазйиқлар сабабли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлиб, қўшни Бангладешга қочиб ўтишган эди.

Киритилди: 23:12 13.01.2025. Ўқилди: 722 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!