Бугун 21 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

My.gov.uz орқали тўлов янада қулайлашди

My.gov.uz орқали тўлов янада қулайлашди

Эндиликда портал фойдаланувчилари пулли давлат хизматлари учун тўловларни Uzum Bank иловаси орқали ёки Uzum Nasiya’да муддатли тўлов асосида қулай амалга оширишлари мумкин.

Бунда икки хил тўлов усулидан бирини танласа бўлади:

  • Шахсий маблағлар ҳисобидан тўлов қилиш;
  • Бир неча ойга қулай муддатли тўлов расмийлаштириш.

Рақамларда келтирилишича, ҳар куни 300 мингдан ортиқ фойдаланувчи my.gov.uz порталига ташриф буюради. 2024 йилнинг ўзида портал орқали 32 миллиондан ортиқ ариза юборилган.

Шунга кўра, Uzum Nasiya аҳолининг my.gov.uz орқали пулли давлат хизматларидан фойдаланишида маблағ тақсимоти борасида қулайлик яратади.

Маълумот учун:

Uzum Bank – Uzum миллий рақамли экотизимига қарашли интернет-банк.

Uzum Bank орқали фойдаланувчилар маиший ва бошқа турдаги тўловларни амалга ошириши, кешбек олиши, пул ўтказмаларини тезкор ҳал қилиши ва нақд пул ечиши мумкин.

Киритилди: 14:30 30.01.2025. Ўқилди: 671 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!