Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

MY-5 телеканали журналистини ҳақоратлаган шахсга маъмурий баённома расмийлаштирилди

A A A
MY-5 телеканали журналистини ҳақоратлаган шахсга маъмурий баённома расмийлаштирилди

Ижтимоий тармоқларда MY-5 телеканали журналисти Нозимжон Тешаевни номаълум шахс ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйдагиларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 3 июн куни Мирзо Улуғбек тумани Осиё кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг олдида 1993 йилда туғилган М.Я. жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан Н.Тешаев билан оғзаки жанжаллашиб, жамоат тартибини бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодексининг 183-моддаси ("Майда безорилик") билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилади.

Киритилди: 14:08 04.06.2023. Ўқилди: 2840 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!