Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган. Янги ҳолат аввалроқ кемадан эвакуация қилинган экипаж аъзосида қайд этилди.

Шу тариқа, мазкур кема билан боғлиқ тасдиқланган касалланишлар сони 12 тага, қурбонлар сони эса 3 нафарга етди.

Тедрос Гебрейесуснинг сўзларига кўра, бемор Тенерифе оролида қирғоққа туширилган ва кейинчалик Нидерландияга олиб кетилган. Ҳозирда у ўзини ўзи изоляция қилган ҳолда назорат остида сақланмоқда.

“2 май куни ЖССТ илк бор бу касаллик тарқалиши ҳақида хабар берганидан буён хантавирусдан янги ўлим ҳолатлари қайд этилмади”, — деди у матбуот анжуманида.

Айни пайтда “MV Hondius” кемасига эгалик қилувчи Нидерландиянинг “Oceanwide Expeditions” компанияси янги саёҳат учун буюртмалар қабул қилишни бошлаган. Режага кўра, лайнер 13 июнь куни Норвегиянинг Лонгйир портидан йўлга чиқади.

Етти кунлик саёҳат Шпицберген архипелагининг шимолий сув ҳудудлари бўйлаб ўтиши белгиланган. Чипталар нархи 4,1 минг евродан 18,6 минг еврогача сотилмоқда.

Компания раҳбари Реми Буайссе кема янги рейс олдидан тўлиқ тозаланиши ва қатъий санитария қоидалари асосида дезинфекция қилинишини билдирди. Бироқ компания ҳозирги экипаж аъзолари кема бортида қолиш-қолмаслиги ҳақида маълумот бермаган.

Киритилди: 22:52 22.05.2026. Ўқилди: 115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!