Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Музработлик ота бир йўла 274 миллион сўм алимент пулини тўлади

A A A
Музработлик ота бир йўла 274 миллион сўм алимент пулини тўлади

МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси ахборот хизмати ЎзАга Музработ туманида яшовчи алиментчи ота икки фарзандининг моддий таъминоти учун 274 миллион сўм пул тўлаганини маълум қилди.

Гап шундаки, Собиржон Ботиров маҳалладоши Ноила Ғаффорова (исм-шарифлар ўзгартирилди) билан оила қуриб, кўпчилик ҳавас қиладиган икки ўғил фарзандли бўлишади. Кейинчалик уларнинг бир-бирига ишончи сўнгани сабабли оилага дарз кетади. Ажрашишади. Фарзандлар она қарамоғида қолади. С.Ботиров бошқа бир аёл билан турмуш қуриб, ишлаш учун чет элга йўл олади.

Онаизорнинг фуқаролик ишлари бўйича суд органларида алимент ундиришни белгилаш ҳақидаги аризаси кўриб чиқилгач, қаноатлантирилди. Ижро ҳужжати МИБ туман бўлимига юборилгач, алиментчи отанинг бир йил муқаддам хорижга чиқиб кетгани аниқланди.

Хориждаги қарздор ота давлат ижрочилари билан телефон орқали сўзлашувда фарзандларининг моддий таъминотидан хабар олиб туриш ва алимент пулини олдиндан тўлаб беришга ваъда қилди. Ана шу суҳбатдан сўнг С.Ботировнинг чет элда бирга яшаётган турмуш ўртоғи МИБ Музработ тумани бўлимига келиб, давлат ижрочиси ҳисоблаб берган 274 миллион сўм алимент пулини нақд тўлади. Бу маблағ белгиланган тартибда ундирувчи Н. Ғаффорованинг банк пластик картасига йўналтирилди.

Жигарбандлари олдидаги қарзини узган Собиржон Ботиров келгусида ҳам фарзандларининг моддий таъминотидан хабар олиб туриш ва уларга бор меҳрини бериб, камолга етказишга кўмаклашишга сўз берди.

Киритилди: 12:49 15.05.2025. Ўқилди: 430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!