Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Музокаралар столига ўтирадиган вақт келди – Фридрих Мерц

Музокаралар столига ўтирадиган вақт келди – Фридрих Мерц

Парижда бўлиб ўтган "хоҳловчилар коалицияси" саммити якунлари бўйича Германия канцлери Фридрих Мерц музокаралар столига ўтирадиган вақт етганини маълум қилди. У Европа можарони чўзишга эмас, балки унга имкон қадар тезроқ барҳам беришга интилаётганини таъкидлади.

"Шу сабабли Россияга йўллаган сигналларимиз шундан иборат: музокаралар столига ўтирадиган вақт келди. Ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб оладиган пайт келди", — деди у.

Мерцнинг сўзларига кўра, "хоҳловчилар коалицияси" АҚШ билан яқин ҳамкорликда барқарор тинчликни ўрнатиш учун зарур бўлган ўт очишни тўхтатишдан кейин ҳам Украина хавфсизлигига кўмаклашишга тайёр. Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, Украина хавфсизлиги кафолатларининг аниқ тафсилотларини Россия эмас, айнан Украина ва унинг ҳамкорлари белгилайди.

Киритилди: 15:51 14.07.2026. Ўқилди: 1794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!